“Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал

Журнал ҳақида

“Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли электрон илмий-методик журнал ва Интернет портали —  FLEDU.UZ виртуал муҳитда чет тилини ўрганувчилар учун зарур ахборот ва билимларни берадиган, тил ўргатувчи мутахассислар учун замонавий, янги тил ўқитиш методикаларини тақдим этадиган, ўзаро касбий мулоқот ҳамда тажриба алмашишга қаратилган ўзига хос академик платформа  ҳисобланади. “Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнали мамлакатимизда гуманитар соҳадаги илк электрон илмий нашр.

Журналнинг вазифаси – лингводидактиканинг ҳолати, ривожланиш истиқболлари, хорижий тилларни ўқитиш методикаси, назарий лингвистика, таржимашунослик, адабиёт ва маданият, журналистика ҳақида ўқувчиларга тезкор маълумотларни етказиб беради. Гуманитар соҳани оммалаштириш, олимларнинг илмий изланиш ва тадқиқот натижаларини эълон қилиш учун ўзига хос майдон тақдим этади ҳамда ахборий фаолиятни амалга оширади.

Журнал фойдаланиш учун очиқ. Журналнинг эълон қилинган сонлари таркиби ва мақола матнлари сайтнинг “Архив” рукнида эркин фойдаланиш учун икки хил: веб саҳифа ва китоб кўринишида жойлаштирилган.

“Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги 283-сон қарорига асосан ташкил этилган.

Журнал муассислари

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  “Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли электрон журнал ва Интернет портали муассислари ҳисобланади.

Нашр даврийлиги

Журнал давомий эълон қилиб бориладиган тармоқ нашри бўлиб, унинг босма муқобил варианти мавжуд эмас. Журнал бир йилда 6 маротаба чоп этилади. Ҳар  иккинчи ойнинг 1–санаси эълон қилиш муддати этиб белгиланган.

Тақризлаш

Эълон қилиш учун қабул қилинган мақолалар антиплагиат дастури орқали текширилгандан сўнг муаллиф ҳақидаги маълумотлар маълум қилинмаган ҳолда тақризга юборилади.

Мақола тили

Оригинал, аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган, ўзбек, рус, инглиз, немис, француз ва бошқа тиллардаги мақолалар қабул қилинади.

Индексациялаш

Google Scholar. “Google Академия” – публикацияларнинг барча кўриниш ва тартиблари учун қидирув тизими.

Мақолаларни молиялаштириш таҳририят томонидан буюртма қилинган мақолалар муаллифларидан ташқари бошқа муаллифлар ҳисобидан амалга оширилади. Нархи – 150 минг сўм.

Тақризчилар

Д.С. Қулмаматов, ф.ф.д., профессор, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

А. Акбаров, ф.ф.д., профессор, Пусан Чет тиллар университети, Жанубий Корея

В.И. Нормурадова, ф.ф.н., доцент, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

В.М. Хегай, ф.ф.н., доцент, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Н.Д. Джусупов, ф.ф.н., доцент, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Л.М. Саматова, ф.ф.н., доцент, “Русский язык. Курсы” нашриёти, бўлим бошлиғи, Россия

Н.К. Тошпўлатова, ф.ф.н., доцент, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Контакт маълумотлар

Илмий журнал бош муҳаррири –  Шукурова Гулмира Рустамовна.

Илмий журнал муҳаррири – Каюмова Венера Фаварисовна.

Телефон: +998 95 340 61 77

Таҳририят манзили

100138 Кичик Халқа Йўли кўч., 21а, Ташкент, Ўзбекистон.

Е-mail: info@fledu.uz ёки elektronjurnal@mail.ru

Ҳамкорларимиз