OAK sayti » Yangiliklar
 
06 mart 2017

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилган семинарлар тўғрисида

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилган семинарлар тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони мазмун-моҳияти билан таништириш ва изланувчиларни қизиқтираётган саволларга тушунтириш бериш мақсадида жорий йилнинг феврал–март ойларида жойларда фаолият кўрсатаётган 80 та олий таълим (44) ва илмий-тадқиқот (36) муассасаларида ОАК раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан катта илмий ходимлар-изланувчилар, мустақил изланувчи­лар ва шу соҳага оид мутахассислар иштирокида (ФА ёш олимлари, ҚСХВнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари) учрашувлар ташкил қилинди. Учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг моҳияти ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга оид масалалар, шунингдек ОАК ва Илмий кенгашлар фаолияти очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, жумладан ОАК томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнларини шахсий иштироксиз ахборот технологиялари асосида  қабул қилишга қаратилган ахборот тизимлари ҳақидаги саволларга тушунтиришлар берилди.

 

Олий аттестация комиссияси

28 dek 2016

Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилганлигини тўғрисида

   Ўзбекистон Республика­си Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сон “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Олий аттестация комиссияси томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан такомиллаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

    Олий аттестация комиссиясида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш сифатини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш мақсадида Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонаси (http://rais.oak.uz) ташкил этилганлигини маълум қилади.  

Шунингдек, мурожаатларни Олий аттестация комиссияси раисининг виртуал қабулхонасига (371) 233-28-83 телефон рақами орқали қолдириш имкони мавжуд.

19 sen 2016

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати ва паспорти

 

 Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари   рўйхатининг янги таҳрири ва Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари паспорти нашр   қилинганлигини маълум қилади.

 

 Ушбу нашрларни ОАК бухгалтериясидан олишингиз мумкин.

 Телефон: 233-11-43

28 apr 2016

Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератларида кўчирмачилик (плагиат) ҳолатини аниқлашнинг электрон экспертизасини жорий этиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом»да белгиланган вазифалар, жумладан, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг барча босқичларида холисликни, шунингдек, фан доктори илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияларнинг давлат экспертизасининг сифатини таъминлаш юзасидан мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада докторлик диссертациялари ва нашр ишларида кўчирмачилик (плагиат) ҳолатининг олдини олиш бўйича муайян тадбирлар амалга оширилди...

29 okt 2015

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қўшма мажлиси ҳақида

  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида жорий йилнинг 28 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 07/09-06-2-сон топшириғида белгиланган вазифалар, жумладан, 2015 йилниниг III чорак якунлари ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг қўшма мажлиси ўтказилди.

07 sen 2015

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида ўтказилган семинар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида   жорий йилнинг 3-5 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекс мажлисининг 109-сон баёнида (09.07.2015 й., №07-07-1-4) белгиланган вазифалар, жумладан, «Илмий салоҳият» дастуридаги ОТМ/ИТМ илмий салоҳияти мониторингини кафедра ва нашр ишларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш топшириқлари ижроси юзасидан ишчи амалий семинар ўтказилди...

14 may 2015

Докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар РЎЙХАТИ

 Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган  илмий нашрлар РЎЙХАТИнинг нашр қилинганлигини маълум қилади.

 

 Ушбу РЎЙХАТни ОАК бухгалтериясидан олишингиз мумкин.

 Телефон: 233-11-43

16 mart 2015

Докторлик диссертацияси мавзулари ва тегишли аттестация тадбирларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари тўғрисида

 Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплексининг  2014  йил 7 октябрдаги мажлиснинг 203-сонли баёни (13.10.2014 й., №07-07-1-18) билан ОАКда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини оптималлаштириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича мақсадли илмий-ташкилий ва дастурий таъминот ишлари амалга оширилди. Жумладан, докторлик диссертацияси мавзуларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишларининг электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этиш дастурий таъминоти ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий маҳсулот асосида 2015 йилдан бошлаб, докторлик диссертацияси мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ишларини тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этиш имконияти яратилди...

06 okt 2014

Катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилар таълим муассасаларида педагогик иш тажрибасига эгалиги юзасидан меъёрий-услубий тушунтириш

 Катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилар томонидан педагогик иш тажрибасига эга бўлиш юзасидан тегишли талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 365-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари» (1-илова) ва «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низом» (2-илова) талабларида аниқ белгилаб берилган.

30 sen 2014

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси 2014 йилнинг 30 сентябрь куни бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди:

>> <<