Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида таълим тизимининг барча турларини, жумладан, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг миқёси кенг, мақсади аниқ, моҳияти инсонпарвардир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва уларнинг асосида қабул қилинган қатор ҳуқуқий-норматив, меъёрий-техник ҳужжатлар таълим тизимидаги ислоҳотлар тараққиётида янги саҳифаларни очди. Хусусан, мамлакатимизда умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилинди.
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикчиликда жамият ҳаётининг турли масалаларига оид ижтимоий лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Энг муҳими, бундай лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда.
Бир қўшним бор – партиявий фаоллардан. Пойтахтдаги туманлардан бирида партия кенгаши раиси бўлиб ишлайди. Яқинда суҳбатлашиб қолдик.
Катта илмий ходимлар-изланувчилар институти — ишлаб чиқаришдан бўшаган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида улар томонидан илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори даражаси изланувчилари учун олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли.
Батафсил...
Мустақил изланувчилик — ишлаб чиқаришдан бўшамаган ҳолда докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганиш ва улар томонидан илмий изланишлар бўйича фан доктори илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли.
Батафсил...
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида 2 йил давом этадиган олий таълимдир.
Батафсил...