Янгиликлар
XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ва Пахта бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлисига тайёргарлик кўрилмоқда
19 Октябр 17:42Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги “Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинган эди. Унга кўра, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда пахта бўйича Халқаро консультатив қўмита (ПХКҚ) котибияти билан ҳамкорликда 2017 йил 23-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ПХКҚнинг “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзусидаги 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказиш белгиланган.
Манба: Ахборот хизматиЎзбекистон Республикаси Президентининг асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қарорига Шарҳ
17 Октябр 12:50Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
17 Октябр 10:46Кейинги йилларда республикамизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар қабул қилинди. Уларнинг ижроси самарали таъминланмоқда.
Манба: Ахборот хизматиЎзбекистон эртапишар навлар селекцияси бўйича дунёда пешқадам
14 Октябр 11:34Ўзбекистон пахтасининг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг аҳамияти юқори бўлмоқда. Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC)нинг энг муҳим тадбирлари реестрига киритилгани боис мазкур анжуман дунё миқёсида пахта бозори сиёсатини белгиловчи нуфузли анжуманлардан бирига айланди.
С.Шоева