BBC Uzbek Бош саҳифа
Бош мавзулар
МХХ (СНБ) генерали Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоққа ҳукм қилинди
![Ғуломов](http://web.archive.org./web/20170813012532im_/https://ichef-1.bbci.co.uk/news/200/cpsprodpb/9966/production/_97307293_mediaitem97307292.jpg)
Тошкентдаги манбаларнинг Би-би-сига айтишича, МХХ (СНБ) раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Би-би-си манбаларининг тасдиқлашича, Ғуломов молиявий зарар етказишда ҳам айбдор деб топилган. Ҳукмни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий маҳкамаси чиқарган.
- 12 Август 2017
Ҳижобини ечишга мажбурланган муслима 85 минг долларли бўлди
АҚШнинг Калифорния полицияси томонидан ҳижобини ечишга мажбурланган муслима 85 минг доллар билан тақдирланган. Шаҳар ҳокимияти маҳкама жараёнида ушбу суммани тўлашга рози бўлган.
- 12 Август 2017
Собиқ подполковник Эркин Мусаев озодликка чиқди
Тошкентдан келаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг собиқ ходими, подполковник Эркин Мусаев озод этилган. Мусаев Пентагон фойдасига жосуслик қилишда айбдор, деб топилганди. Собиқ подполковник ушбу айбларни туҳмат ва қийноқлар эвазига қўйилганини таъкидлаб келган.
- 12 Август 2017
Ўзбекистонда қора рўйхатга кимлар тушади?
Қора рўйхатга нафақат ёзувчи, шоир, журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли, мухолифатчи ё диндорлар, балки хорижга узоқ вақтга ишлаш учун чиққан оддий ўзбекистонликлар ҳам тушиши мумкин.
- 11 Август 2017
"Ўқитувчи ва шифокорлар кўча ишларига жалб қилинмайди"
- 11 Август 2017
Ўзбекистонда "ҳалол" маркали маҳсулотларга рухсат берилади
- 11 Август 2017
Ўзбекистонда интернет тезлиги нега бунча суст?
- 11 Август 2017
Руфат Рисқиев: ‘Осмондан бир қоп олтин тушгандек бўлди...’
- 11 Август 2017
Ўзбекистон: ‘қора бозор’да доллар тушмоқда...
- 11 Август 2017
АҚШ дипломатияси Шимолий Корея борасида "натижа бермоқда"
- 11 Август 2017
МАХСУС ЛОЙИҲА
Муҳожирликнинг қаттиқ нони
Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади. Бугун мигрантлар аҳволи қандай? Қандай орзулар билан яшашмоқда?
- 20 Январ 2017
Мултимедиа
Ҳулкар Абдуллаева "Еясим галди" ғоясини қаердан олди?
- 9 Август 2017
Гуам ороли нега ядровий уруш хавфи остида қолди?
- 10 Август 2017
Энди уй солиғи 10 баравар ошадими?
- 9 Август 2017
Афғонистон лочинлари билан танишинг!
- 9 Август 2017
Она сутининг фойдалари ҳақида кампания
- 8 Август 2017
Бошқа сарлавҳалар
Россияда ўзбекистонликлар қандай ўғирланади?
Москвада бошпана изловчиларга ёрдам кўрсатувчи "Гражданское содействие" қўмитасининг раиси Светлана Ганнушкина айтишича, Ўзбекистон махсус хизматлари қидирувдаги ўзбекистонликларни ФСБ билан "келишган" ҳолда ўғирлайди.
- 10 Август 2017
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: мен "қора рўйхат"га лойиқ иш қилганим йўқ
Таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон айтишича, Ўзбекистоннинг 25 йилллик муаммолари ҳақида "Бу кунлар" асарини ёзганини "қора рўйхат"га лойиқ иш эмас, аксинча ёруғ иш деб билади.
- 10 Август 2017
Ўзбекистонда Каримов давридаги "қора рўйхатлар" тугатилмоқдами?
Айрим ҳолатларда ва жойларда "қора рўйхат"дагилар сони кўплиги учун бирданига ўнлаб, асосан диний важлар билан номлари қораланиб қолганлар чиқарилган бўлса, баъзан маҳаллий журналистлардан бирига кўра, "биров билиб, биров билмай қолди".
- 10 Август 2017
Устма-уст қонли ҳужумлар Марказий Осиё учун нимани англатади?
Биргина сўнгги икки ойнинг ўзида Афғонистоннинг Марказий Осиёга бевосита чегарадош қатор вилоятлари Толибон ва ИШИД жангариларининг устма-уст қонли ҳужумларига саҳна бўлган. Бу каби вазият минтақа хавфсизлиги учун қанчалик катта таҳдид?
- 10 Август 2017
Президент Мирзиёев ким билан учрашди? - энг сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон бир дақиқа ичида: Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги - ЎзА Бош директори этиб Абдусаид Кўчимов тайинланган. "Ўзбекистон Темир йўллари" Тожикистон учун юк транзити ҳақини 40 фоиз арзонлаштирган. Президент Шавкат Мирзиёев эса, Тошкентда Халқаро Таэквандо Федерацияси Президенти Чо Чунг Вонни қабул қилган.
- 10 Август 2017
Мирзиёев: "бардош бергани учун халқимизга сажда қилишимиз керак"
Президент Мирзиёев узоқ йиллар мобайнида давлат халқ ҳақида қайғурмаганини тан олган, қийинчиликларга бардош бергани, чидагани учун раҳбарлар халққа бош эгиб таъзим қилиши лозим, деб айтган.
- 9 Август 2017
Lotinda
Oʻzbekistonda qora roʻyxatga kimlar tushadi?
- 11 Август 2017
Oʻzbekistonda "halol" markali mahsulotlarga ruxsat beriladi
- 11 Август 2017
Oʻzbekistonda internet tezligi nega buncha sust?
- 11 Август 2017
Махсус лавҳа
Атом синовидан омон қолганлар
Советлар Марказий Осиёда синаган атом қуроллари келажак авлодларга қандай таъсир қилмоқда? Би-би-си Ўзбек хизмати 40 давомида Қозоғистонда синалган юзлаб атом қуроллари маҳаллий аҳоли ирсияти ва соғлиғига қандай таъсир этгани ҳақида махсус фильм тайёрлаган.
- 21 Феврал 2017
Би-би-си тадқиқоти
Истанбулдаги қотиллик
Сўнгги вақтлар Туркияда асли келиб чиқиши собиқ иттифоқ давлатларидан бўлган бир неча шахс ўлдириб кетилди. Би-би-си ҳужжатли фильмининг биринчи қисми
- 23 Декабр 2016
Би-би-сининг Наврўз махсус лойиҳаси
Махсус лойиҳа: Наврўз кеча ва бугун
Наврўз тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бу қадим байрам бугун қаерда ва қандай нишонланади?
- 23 Март 2017
Хорижда ишлайсиз, нима қилса, Ўзбекистонга қайтасиз?
Агар, сўнгги пайтларда мамлакат раҳбарияти даражасида янграётган даъватларга қулоқ тутилса, Ўзбекистонга қатор соҳаларда олий малакали мутахассислар керак. Шундай экан, сиз нима қилса, Ўзбекистонга қайтасиз?
Тожикистон: Ўзбек маҳсулотлари Хитойникидан арзон ва сифатли
Душанбеда ўтказилган Ўзбекистон товарлари кўргазмасидан сўнг орадан икки ой ўтмай, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Тожикистонда иккинчи марта намойиш этилди.
Али Ферузнинг Ўзбекистонга қайтарилиши вақтинча тўхтатилди
Москва шаҳар суди Басманный тумани судининг ўзбекистонлик журналист Худоберди Нурматовни Ўзбекистонга қайтариш борасидаги қарорини вақтинчалик тўхтатди. Бунга Европа инсон ҳуқуқлари судининг талаби сабаб бўлди.
Шимолий Корея Америка базасига ҳужум қилмоқчи
АҚШ президенти Доналд Трамп сал аввалроқ Шимолий Кореяга "ғазаб ва оловли ҳужум" билан таҳдид қилганди. Икки давлат ўртасидаги сўнгги айтишувлар зиддият кучайганидан дарак бермоқда.
"Даҳрийлар диндорларга қараганда ахлоқсизроқ"
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, аксар одамлар атеистларни диндорларга нисбатан хавфлироқ ва ахлоқсизроқ кишилар деб билишар экан.
Байрам арафасида Тошкент яна "ёпиладими"?
Пойтахтда аксилтеррор "тозалаш" тадбирлари бошлангани ҳақидаги хабар олдинги йиллардаги Тошкентнинг бутун республика вилояти яшовчилари учун деярли "мутлақ ёпилгани"ни йилларини эслатди.
'Турфа тақдирлар'
Муҳожиротда яшаётган ва турли соҳаларда фаолият қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар.
Ғурбатдаги ғариблар ёки 'Московобод'
Миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда. Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб.
Махсус Лойиҳа
Мустақиллик йилномаси
Мустақиллик эълон қилинган 1991 йилнинг августидан буён дунё 21-асрга, ахборот ва технология асрига қадам қўйди, Ўзбекистон эса ўз тарихини қайтадан ёзиб чиқишга улгурди.
- 1 Сентябр 2016
Суратлар
Вулқонга урилган яшин National Geographic фототанловида ғолиб бўлди
Ҳар йили National Geographic саёҳатчи-фотосуратчилар танловини эълон қилади. Бу йил вулқонга урилган яшин фотосурати танлов ғолиби деб топилди.
Ҳайитгача уйга етиб олайлик - фоторепортаж
Шу кеча-кундузда кўплаб мусулмонлар Рамазон Ҳайитини ўзи туғилиб ўсган жойда нишонлаш мақсадида йўлга тушганлар.